22.07.2021 10:01
4922
Это'О: «ЖЧ-2022 финалида Камерун ва Қатарни кўришни хоҳлайман»

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это'О ЖЧ-2022дан нималар кутаётганини айтди.

«Бу тарихдаги энг чиройли жаҳон чемпионати бўлишига шубҳам йўқ. Менда бир истак бор — Камерун ва Қатарни финалда кўриш. Бу ўзига хос воқеа бўларди. 

Барчани Қатардаги ушбу ажойиб турнирга чорлайман. Сизга тақдим этиладиган кўп нарсалар бор ва умид қиламанки, мухлислар кунига гуруҳ босқичидаги икки ўйинни кўриш имкониятини бой беришмайди. Мусобақа ҳақида кейинчалик набираларига ҳам сўзлаб беришади, агар уларни ҳам олиб келишмаса. 

Қатарда декабрда 20 даража иссиқ бўлади. Бу — футболчилар ва мухлислар учун жуда яхши ҳаво», — дея камерунлик собиқ футболчининг сўзларини келтиради ЖЧ-2022 расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар