22.07.2021 14:34
3013
«Бунёдкор» футболчиси «Турон»га ўтди

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги «Турон» жамоасига яна бир иқтидорли футболчи қўшилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Фаолияти давомида «Бунёдкор», «Қизилқум», «Андижон» каби клублар сафида ҳаракат қилган қанот ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов жамоамиз билан расман шартномага имзо чекди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, иқтидорли ҳимоячи жорий мавсумнинг биринчи қисмини Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби сафида ўтказди ва Суперлиганинг 8 учрашувида майдонга тушди.

Аввалроқ, «Турон» клуби 7 нафар футболчиси билан хайрлашган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар