22.07.2021 09:59
2413
«Арсенал» Мэддисон трансфери учун икки футболчисини қўшишга тайёр

«Арсенал» «Лестер» ҳавбеки Жеймс Мэддисонни сотиб олиш вариантини ўрганмоқда. 

Ижарада ўйнаган Мартин Эдегор жамоани тарк этгач, 24 ёшли инглиз «тўпчилар» бош мураббийи Микель Артетанинг асосий трансфер мақсадига айланди. 

«Лестер» яримҳимоячи учун 50 млн фунтдан кўпроқ сўраши кутилмоқда, «Арсенал» эса нархни тушириш учун келишувга яримҳимоячи Рис Нельсон ва ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Найлзни қўшишга тайёр. 

Мэддисон ўтган мавсумда АПЛда 31та ўйин ўтказиб, 8та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар