Алаба: «Рамос билан ўйнаш ажойиб бўларди»
«Реал»нинг янги ҳимоячиси Давид Алаба Мадрид клубини тарк этган Серхио Рамос ҳақида гапирди.
«Рамос клубда 10 йилдан ортиқ ўйнади. У — жуда яхши ҳимоячи. У 4-рақамли либосда жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди.
У билан ўйнаш яхши бўларди, албатта. Бу мен учун ёқимли бўларди. Варан билан ҳам ўйнашни хоҳлайман. У — маҳоратли, ажойиб ҳимоячи», — дея Алабанинг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, Алаба «Реал»да айнан Рамоснинг рақамини олди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар