21.07.2021 15:48
4248
Симеоне Месси ҳақида: «Ла Лига энг яхши ўйинчиларини йўқотмаслиги керак. Бунгача Роналдуни йўқотиб бўлдик»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона» билан ҳалигача шартнома имзоламай, эркин агентга айланган Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапирди.

«Ла Лига энг яхши ўйинчиларини йўқотмаслиги керак. Мессининг клубида қолиши турнир учун энг яхши хабар бўлади. Биз бунгача Криштиану Роналдуни йўқотиб бўлдик. Умид қиламанки, Мессининг Испаниядаги ўйинларидан завқланишда давом этамиз.

Бунинг учун «Барселона» юзага келган вазиятни бартараф этиш учун бор имкониятини ишга солиши талаб этилади», - дейди «Атлетико»нинг аргентиналик бош мураббийии As билан суҳбатда.

Маълумот учун, Месси Ла Лига якунланган мавсумида 35 ўйинда 30та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар