21.07.2021 22:46
11778
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Шомуродовдан навбатдаги гол, «Женоа»дан йирик ғалаба

Италия А Серияси янги мавсумига Австрияда тайёргарлик кўраётган «Женоа» клуби маҳаллий «Вакер» жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Учрашувда тўлиқ устунлик қилган Генуя клуби мезбонларни йирик – 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 21-дақиқада Элдор Шомуродов ўйиндаги 2-голга муаллифлик қилди. Шу куни ҳам Элдор 45 дақиқа тўп сурди.

Қайд этиш жоиз, бу Элдорнинг кетма-кет иккинчи ўйиндаги 2-голи. Ўзбекистонлик форвард 17 июль куни «Штубай» (5:0) мағлуб этилган баҳсда ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйганди.

Ўртоқлик учрашуви. Австрия.
21 июль (чоршанба)
«Бекер» (Австрия) – «Женоа» (Италия) – 1:4

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар