21.07.2021 21:14
2667
Ўртоқлик ўйини. «Бунёдкор» «Хоразм» ўйинида 7та гол урилди

Суперлига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» жамоаси Тошкентда Про лига иккинчи даврасига ҳозирлик кўраётган «Хоразм»га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар Урганч клуби устидан қийинчилик билан ғалаба қозонишди. Шуҳрат Мақсудов шогирдларидан барча – 4та голга ҳам Миржаҳон Мираҳмадов муаллифлик қилган бўлса, урганчликлар бунга учта гол билан жавоб беришди – 4:3.

21 июль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Бунёдкор» - Хоразм» - 4:3

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (4 та).
«Бунёдкор»: Зафар Сафоев, Фарҳод Мираҳматов, Лутфулла Тўраев, Абдулла Абдуллаев, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Одилжон Абдураҳмонов, Хуршид Ғиёсов, Иброҳим Томива, Фаррух Икромов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар