21.07.2021 08:27
2592
Ракитич: «Роналду 2019 йили мени «Ювентус»га таклиф қилганди»

«Севилья» яримҳимоячиси Иван Ракитич 2019 йили «Барселона»дан «Ювентус»га ўтишга яқин келганини айтди. 

«2019 йил ёзида Криштианунинг ўзи менга «Юве»га ўтишни таклиф этиш учун қўнғироқ қилди. У клуб ҳам мени ўз сафига қўшиб олишни истаётганини айтди, аммо трансфер амалга ошмади. «Барселона» мен учун 50 млн евро сўраган, бу жуда кўп эди. 

Роналду — тарихдаги энг буюк футболчилардан бири. Унинг «Ювентус»даги ўйинларини томоша қилганингизда, завқланасиз», — дея Ракитичнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар