21.07.2021 16:32
9643
Теглар
«ПСЖ» Погба учун «МЮ»га 50 миллион евро таклиф этишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Поль Погба ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, Манчестер клуби раҳбарияти 28 ёшли яримҳимоячини ёзги трансфер якунига қадар сотишга қарши эмас. 28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Погба кейинги мавсумда жамоани эркин агент сифатида тарк этмаслиги учун, клуб Поль борасидаги таклифларни кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Погбага «Пари Сен-Жермен» қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар футболчи учун 50 миллион евро таклиф этишга тайёр. Клуб спорт директори Леонардо яқин орада Погбанинг агенти Мино Райола билан учрашиши ва шахсий шартнома бўйича музокара ўтказиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Погба АПЛ якунланган мавсумида 26 ўйинда 3та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар