21.07.2021 12:08
3436
Теглар
«Нурафшон» уч футболчиси билан хайрлашди

Ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган Бухоронинг «Нурафшон» жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибида ўзгаришлар қилишда давом этмоқда.

Усмон Тошев қўл остидаги «Нурафшон» мавсумнинг иккинчи қисмига Бухородаги қароргоҳида тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Tribuna.uz манбасига кўра, жамоа икки ҳимоячи – Шоҳрух Холматов, Азамат Исроилов ва бир нафар яримҳимоячи Қаҳрамон Баҳодиров билан хайрлашган.

Холматов бугун «Андижон» клуби йиғинига қўшилган бўлса, Баҳодиров ва Исроилов ҳозирча жамоасиз саналади.

Аввалроқ, бухороликлар туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаров билан хайрлашиб, ўз сафларига тожикистонлик ҳужумчи Тоҳир Маладўстовни қўшиб олишганди.

Маълумот учун, «Бухоро» клуби ўтган ҳафтада «Нурафшон» деб қайта номланган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар