21.07.2021 22:57
2432
«Насаф» ўртоқлик баҳсида «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди 

Суперлига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган «Насаф» ва «Машъал» клублари Қаршида ўзаро ўртоқлик баҳсида майдонга тушишди.

Шу куни қаршиликлар сафида Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. Ушбу футболчи «Металлург»даги бир ярим йиллик фаолиятидан кейин яна жамоага қайтган. 

Мезбонларнинг устунлигида ўтган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Александр Хомяков жамоаси устидан 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларга Дониёр Нарзуллаев, Умарбек Эшмуродов, Марко Станоевич ҳамда Сардор Саъдуллаевлар муаллифлик қилишди.

21 июль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Қарши
«Насаф» - «Машъал» - 4:0

Голлар: Дониёр Нарзуллаев, Умарбек Эшмуродов, Марко Станоевич Сардор Саъдуллаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар