21.07.2021 09:28
7223
Контега миллий жамоадан таклиф бўлди, аммо у клубда ишламоқчи

«Интер»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте олдида таклифлар бор. 

Италиялик журналист Маурицио Пистоккининг ёзишича, мураббий билан Нидерландия қироллик футбол иттифоқи боғланган. 

Аммо Конте Нидерландия миллий жамоаси таклифини рад этган, чунки у клубда ишламоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия Евро-2020да муваффақиятсиз иштирок этгач, бош мураббий Франк де Бур истеъфога чиқарилганди. Конте эса ўтган мавсумда «Интер»ни А Серия чемпионига айлантирди ва раҳбарият билан келишмовчилик туфайли жамоани тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар