21.07.2021 14:20
11417
ХОҚ Олимпиада-2032 мезбонини эълон қилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказлишини эълон қилди.

Inside the Games’нинг хабар беришича, ХОҚнинг бугунги сессиясида бу ҳақда маълум қилинган. Қайд этиш жоиз, Олимпиадалар тарихида энг йирик турнир учинчи маротаба Австралияда ўтказилади. Бунгача 1956 йил Мельбурн, 2000 йилда эса Сидней Олимпиадага мезбонлик қилганди. 2032 йилда ҳам турнир яшил қитъада ўтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Франция пойтахти Парижда, 2028 йилда эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли бир йилга кечиккан Токио-2020 Олимпиадасининг расмий очилиш маросими 23 июль куни ўтказилади. Мусобақа бугун, 21 июлдан 8 август кунига қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар