21.07.2021 10:27
7642
Фигу Переснинг танқиди ҳақида: «Гаплашиб олдик. У кечирим сўради»

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Луиш Фигу Мадрид клуби президенти Флорентино Переснинг у ҳақидаги танқидларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2006 йилги аудиосида португалиялик футболчи ҳақида: «Фигу кийиниш хонасида муҳитни бузган. Энг яхшиси Зидан эди. Фигу ва Рауль энг ёмони эди», — дегани ошкор қилинганди.

«Ўйлашимча, интервьюларда баъзи иборалар контекстдан чалғитиши мумкин. Перес билан суҳбатлашдик, у кечирим сўради. Шунинг учун мавзу ёпиқ», — дея Фигунинг сўзларини келтиради ABC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар