21.07.2021 17:00
3252
Давид Алаба «Реал»да Серхио Рамоснинг рақамини олди

«Реал» клуби жамоа янги ҳимоячиси Давид Алабани расман таништирди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Мадрид клубида 4-рақамни олишга қарор қилган. Ушбу рақамли клуб либоси бунгача Серхио Рамосга тегишли бўлиб, испаниялик 35 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида «ПСЖ» сафига ўтгач, 4-рақам эгасиз қолганди.

Аввалроқ, Рамоснинг клубдаги 16 йиллик фаолияти ҳурмати учун 4-рақамни «Реал»да бошқа футболчилар олмаётгани ҳақида хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, австриялик ҳимоячи «Бавария»ни тарк этгач, эркин агент сифатида «Реал»га ўтганди. Алаба Мадрид клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар