20.07.2021 15:01
9396
Рамос: «Жамоамда Месси учун ҳар доим жой топилади»

«Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Серхио Рамос Лионель Месси ва Неймар билан муносабати ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Жаҳоннинг энг яхши ўйинчилари билан бир клубда тўп суриш ёқади. Месси ҳам энг яхшилардан бири. Лео учун жамоамда ҳар доим жой топилишини доим айтиб келганман.

Неймар билан ҳам бир клубда тўп суриш ёқимли. У «Барселона», мен эса «Реал»да тўп сурганимизга қарамай, майдондан ташқаридаги муносабатларимиз доим яхши бўлган. Париж клубини танлашимга унинг ҳиссаси катта. Неймар билан муносабатимизни қадрлайман», - дея Рамоснинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланган бўлса-да, томонлар ҳалигача янги шартнома бўйича расмий келишувга эришмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар