Мина Месси бўлган зиддият ҳақида фикр билдирди

Колумбия миллий жамоаси ҳимоячиси Йерри Мина Америка Кубоги яримфиналидаги Аргентина ҳужумчиси Лионель Мессининг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди (1:1, пенальтилар серияси — 2:3). 

«Лео билан бўлган воқеа ҳар қандай дақиқада юз бериши мумкин. Бу футбол. Ҳаётда ҳамма нарса даврийдир ва бу ҳолат қасос олиш учун имконият беради, деб ўйламайман. 

Хотиржамман, чунки Месси буюк инсон эканлигини биламан. У билан «Барселона»да учрашганман ва унинг ёрдамлари учун миннатдорман. Уни доимо ҳурмат қиламан. Ўша пайтда иккаламиз ҳам миллий жамоамиз учун жон беришга тайёр эдик. Нима бўлган бўлса, майдонда қолди», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Mirror.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда пенальтилардан бирини Мина тепди ва дарвозабон тўпни қайтарди. Лео эса собиқ жамоадошига «Қани, рақсга туш!» деб истеҳзоли қарсаклар чалди. 

Аргентиналиклар сардори сўзлари орқали Йеррининг чоракфиналда Уругвайга қарши баҳсдаги ҳаракатига ишора қилган. Ўшанда «Эвертон» ҳимоячиси пенальтидан гол уриб, рақсга тушган. Эҳтимол, Месси дўсти — уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес учун қасос олмоқчи бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар