20.07.2021 15:19
14819
«Барса» «Юве»га ҳужумчиларни ўзаро алмашиш таклифи билан чиқди

«Барселона» жамоанинг франциялик форварди Антуан Гризманн билан хайрлашиш йўлларини қидирмоқда.

L’Equipe нашри хабарига кўра, «блауграна» «Ювентус»га франциялик ҳужумчисини Пауло Дибала билан алмашиш таклифи билан чиққан. Томонлар ушбу трансферларнинг амалга ошиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Гризманнинг «Атлетико»га қайтиши, унинг ўрнига эса Саулнинг Каталонияга келиши ҳақида хабар берилган бўлса-да, бу борадаги музокара тўхтаб қолгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, 27 ёшли Дибала А Серия якунланган мавсумида 30 ўйинда 4та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган бўлса, 30 ёшли Гризманн Ла Лигада 36 ўйинда 13та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар