19.07.2021 08:44
7511
Фаластин ФА «Барселона»га Қуддусда ўйнашдан бош тортгани учун миннатдорчилик билдирди

Фаластин футбол ассоциацияси «Барселона»га Қуддусда Исроилнинг «Бейтар» клуби билан ўйнашдан бош тортгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Инсон ҳуқуқларини қадрлайдиган «Барселона»га энг ирқчи жамоалардан бири билан ўйнашни рад этгани учун, мухлисларнинг ҳиссиётларига кўрсатган ҳурмати учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади ассоциация баёнотида.

Аввалроқ «Бейтар» президенти Моше Хогег каталонияликлар Қуддусда ўйнашни исташмагани сабабли ўртоқлик баҳсини бекор қилинганини хабар қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг кейинги йиллардаги барча ҳукуматлари томонидан амалга ошириб келинаётган Қуддусни яҳудий шаҳарга айлантириш стратегияси маҳаллий аҳоли бўлмиш фаластинликлар билан турли можароларга сабаб бўлиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар