19.07.2021 11:54
1883
Де Хеа асосий таркиб учун курашиш мақсадида таътилни 3 ҳафта аввал якунлаб, «МЮ»га қайтди

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа янги мавсумда асосий таркиб учун курашмоқчи. 

Испаниялик посбон таътилни муддатидан аввал якунлади ва бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга ўзини кўрсатиш учун клубга барвақт қайтди. 30 ёшли футболчига август ойининг бошигача рухсат берилганди. 

«Давид формада бўлишни хоҳлайди. У яна 3 ҳафта дам олиши мумкин эди, лекин Оле ва Ҳендерсон олдида ўзини кўрсатиши кераклигини тушунди», — дейди клубга алоқадор манба. 

Де Хеа ўтган мавсумда АПЛда 26та ўйин ўтказиб, уларнинг 10тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар