19.07.2021 20:38
2294
«Арсенал» бельгиялик ёш футболчини сафига қўшиб олди

Яримҳимоячи Альбер-Мбойо Самби Локонга «Арсенал»га ўтди.

Лондон клуби ушбу 21 ёшли футболчи билан кўп йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар берган.

«Арсенал» Локонгани «Андерлехт»дан сотиб олди. У Самби ёзуви туширилган 23-рақамли футболкада ҳаракат қилади.

Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, бельгияликлар клуби ушбу футболчиси учун 15 миллион евро трансфер пули ва 3,75 млн евро бонус олади.

Ўтган мавсумда бельгиялик футболчи чемпионатда 33 ўйинда иштирок этиб, 3 гол муаллифи бўлиб, 2 голга узатма берган.

Аввалроқ «Арсенал» «Вулверҳемптон»дан Рубен Невешни трансфер қилолмагач, эътиборини «Андерлеҳт» футболчисига қаратгани, клуб Локонга учун 20 млн евро сўраётгани, футболчининг ўзи ҳам Англия чемпионатига ўтишни истаётгани ва Италия клубларидан бўлган таклифларни рад этгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар