18.07.2021 14:50
2261
«Сурхон» собиқ бош мураббийи «Локомотив»да иш бошлади

Термизнинг «Сурхон» клубини тарк этган собиқ бош мураббий Руфат Акромхўжаев «Локомотив» клубига қайтди.

«Темирйўлчилар» расмий сайти хабарига биноан, Акромхўжаев клубда таҳлилчи-селекционер сифатида иш бошлаган.

«Ёшлар футболи бўйича юртимизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Рифат Aкрамхўжаев «Локомотив»да яна иш бошлади.

Рифат Aкрамхўжайев «Локомотив»да таҳлилчи-селексионер мураббий сифатида ишлайди ва асосий жамоанинг аналитик ишларини олиб боради», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Акромхўжаев Термиз клубида йил бошида бош мураббий сифатида фаолият бошлаб, икки ойлик фаолиятидан кейин клуб билан бирга эмасди. Июль ойига келиб, «Сурхон» бош мураббий истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар