18.07.2021 15:32
2414
«Пахтакор» Сардор Рашидовга омад тилади

Куни кеча Сардор Рашидов Кувайтнинг «Кувайт СК» клуби билан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

«Яримҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттиради. Сардорга Кувайтнинг «Кувайт СК» жамоасидан таклиф тушгани сабабли «Пахтакор» футбол клуби ва Рашидов ўртасида тузилган шартнома икки томон келишувига кўра бекор қилинди. Биз Рашидовга Кувайтдаги фаолияти омадли бўлишини тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, ОФК Кубоги ғолиблиги учун кураш олиб бораётган «Кувайт СК» кейинги ҳафтадан Туркияда йиғин ўтказади. Сардор Рашидов жамоанинг ушбу йиғинида бориб қўшилиши кутилмоқда. Футболчининг отаси Tribuna.uz билан суҳбатда Рашидовнинг бир йиллик шартномага имзо чеккани ҳақида хабар берган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар