18.07.2021 14:13
16791
Манба: Кейн янги клуби билан келишувга эришган

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Лондон клубини тарк этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Никола Скира.

Манбанинг ёзишича, англиялик форвард «Манчестер Сити» клуби билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришган. Кейн манчестерликлар билан 2026 йилга қадар битим имзолаши кутилмоқда. «Тоттенҳэм» трансфер масаласида ҳали келишувга эришгани йўқ, клуб ўз ҳужумчисини 160 миллион еврога сотмоқчи.

Аввалроқ, Кейн Гвардиола билан бирга ишламоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Ҳарри АПЛ якунланган мавсумида 35 ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 14та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар