18.07.2021 20:46
2675
Буффон: «Доннарумма «Олтин тўп»га муносиб эканлигини кўрсатмоқда»

«Парма» дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия миллий жамоаси ҳамда «ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг «Олтин тўп»га эга чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Фикримча, Доннарумма ҳеч қандай шубҳасиз «Олтин тўп»га эга чиқа олиши мумкин. У ўз даражасини кўрсатиб, бунга муносиб эканлигини исботламоқда. Жанлуижжи «Олтин тўп»га эга чиқиш учун интилишда давом этиши керак.

18 ёшимда менга «Яшиндан кейинги энг яхши иккинчи дарвозабон бўлишинг мумкин» дейишганида, «Нега энди Яшиндан кейин? Мени энг яхши дарвозабон бўла олмайди, деб ким айтди?» дея жавоб берганман. 

Ёшлигингда кичик ютуқлар билан чекланиб қолиш керак эмас, энг юқори чўққи сари интилиш лозим. Жиджи «Олтин тўп»ни олиши шарт», - дея Буффоннинг сўзларини келтирмоқда Gazetta della Sport.

Маълумот учун, дарвозабонлар орасида «Олтин тўп» фақатгина бир марта – 1963 йилда собиқ Иттифоқ миллий жамоаси дарвозабони афсонавий Лев Яшинга насиб этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар