18.07.2021 08:11
2712
Теглар
Бабаян собиқ ёрдамчисини «Навбаҳор»га таклиф қилди, кўрикдаги 3 легионерга жавоб берилди

Суперлиганинг 2-давра баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» мураббийлар штабига сербиялик Александр Галич қўшилди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

Жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борадига сербиялик мутахассисни наманганликларнинг маслаҳатчи мураббийи Самвел Бабаян таклиф  қилган. Галич бунгача Бабаян билан «Локомотив» ва «Чанчунь Ятай»да бирга ишлаган.

«Навбаҳор» кўрикда бўлиб турган 5 легионердан 3 нафарига жавоб берди. Булар — бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Сауло, сербиялик ҳужумчи Желько Димитров ва россиялик форвард Павел Игнатович. Шу тариқа кўрикда сербиялик ҳимоячи Боян Цигер ва бразилиялик ҳужумчи Коста Гутинер қолди.

Шунингдек, «Навбаҳор» ҳимоячиси Фарҳод Мираҳмадовни «Бунёдкор»га ижарага берди, кўрикда қатнашаётган яримҳимоячи Абдужамол Исроилов ҳам жамоани тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар