17.07.2021 08:40
7087
Италия миллий жамоаси аъзолари орденлар билан тақдирланишди

Италия миллий жамоаси аъзолари Евро-2020 ғолиблиги учун мамлакат президенти томонидан тақдирланишди. 

Президент Сержо Маттарелла мураббий ва футболчиларга мамлакатнинг энг олий ордени — «Италия Републикасидаги хизматлари учун»ни топширди. 

Италия ФА президенти Габриэле Гравина ва бош мураббий Роберто Манчини буюк офицерга (6та даражанинг 3-си) айланишди. 

Манчинининг ёрдамчилари Габриэле Ориали ва Жанлука Виалли 4-даражали, сардор Жоржо Кьеллини 5-даражали (офицер), қолган барча футболчилар 6-даражали (кавалер) унвон билан тақдирланишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар