17.07.2021 10:21
3799
Гарай футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал» ва «Валенсия» клубларининг собиқ ҳимоячиси Эсекиэль Гарай фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

«Профессионал фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Тан олишим керак, буни кейинроқ бўлишини истардим. Аммо бу мумкин эмас. 

Сўнгги 3 йил ичида тўсатдан пайдо бўлган касалликка ечим топишга ҳаракат қилдим: коксартроз. Баъзида юра олмайдиган даражада оғриқ бор», — дея ёзади 34 ёшли футболчи «твиттер»даги саҳифасида. 

Коксартоз — тос сон бўғими артрози. Умуртқа поғоналарининг қийшаши оқибатида келиб чиқади. 

Гарайнинг сўнгги клуби «Валенсия» (2020 йил) бўлганди. Шунингдек, у фаолияти давомида «Реал», «Бенфика», «Зенит», «Расинг» каби клубларда ҳам ҳаракат қилган. Аргентина миллий жамоасида 32та ўйинда ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар