16.07.2021 20:09
18268
Роналду «Ювентус»да қолишга қарор қилди

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шартномаси якунига қадар Турин клубида қолмоқчи, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, португалиялик футболчи кейинги фаолияти борасида якуний қарорга келган. Роналду «Юве» раҳбариятига шартномаси якунига етадиган 2022 йилнинг 30 июнь кунига қадар клубда қолмоқчи эканини билдирган.

Аввалроқ, футболчининг агенти Жорже Мендеш «Ювентус» янги спорт директори Федерико Керубини билан учрашиб, Роналдунинг келажагини муҳокама қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик форвард 2018 йилдан буён Турин клуби сафида тўп суриб, якунланган мавсумда А Серияда 29та гол билан энг яхши тўпурарга айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар