16.07.2021 11:53
1266
Артур жароҳат туфайли 2 ойни ўтказиб юборади

«Ювентус» яримҳимоячиси Артур жиддий жароҳат олди. 

Corriere della Serra Torino'нинг ёзишича, 24 ёшли футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли жамоанинг сўнгги икки машғулотини ўтказиб юборди. Унга операция керак. Операциядан кейин бразилиялик яримҳимоячи 2 ойни ўтказиб юборади. 

Тизза билан боғлиқ муаммо Артурни февраль ойидан бери безовта қилиб келади. У ўтган мавсумда А Серияда 22та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар