14.07.2021 22:18
5278
«Турон» Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов трансферини эълон қилди

Ёзги трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришни мақсад қилган «Турон» клуби сафига Муборакнинг «Машъал» клубидан икки футболчи келиб қўшилди.

Яйпан клуби ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев билан узоқ муддатли шартномага имзо чекканини эълон қилди. 

Шунингдек, муборакликлар яримҳимоячиси Сардор Абдураимов ҳам «Турон» билан узоқ муддатли шартномага имзо чеккан.

Яйпан клуби трансфер ҳақида эълон қилиб, ҳамкорлик учун Муборак жамоасига миннатдорчилик билдирган.

Аввалроқ, водийликлар тожикистонлик ҳимоячи Фирдавс Чакалов билан келишувга эришганди. 

Маълумот учун, «Турон» Суперлига 12-туридан кейин 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар