14.07.2021 10:09
5139
Рэшфорд октябргача майдонга тушмаслиги мумкин

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордда жиддий жароҳат бор.

The Telegraph'нинг ёзишича, англиялик футболчи катта эҳтимол билан елкасидан олган жароҳати туфайли операция қилинади. 

У МРТдан ўтди ва текширув футболчида 2020 йил ноябридан бери мавжуд бўлган жароҳати ёмонлашганини кўрсатди. 

Операциядан сўнг Рэшфорднинг қайта тикланишига тахминан 3 ой керак бўлади ва ҳужумчи камида октябргача жамоасига ёрдам бера олмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар