14.07.2021 16:46
23533
Рамос қайси футболчи «ПСЖ»га ўтишга кўндирганини айтди

«ПСЖ» сафига бориб қўшилган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос жамоа ҳужумчиси Неймар билан суҳбатдан кейин Париж клубига ўтишга қарор қилганини айтиб ўтди.

«Неймар билан сўнгги 6-7 йилдан бери гаплашиб турамиз. Мен «Реал», у эса «Барса»да ўйнаганига қарамай, бизда доим дўстона муносабат бўлган. Шунингдек, Париждаги собиқ жамоадошларим Кейлор Навас, Ди Мария билан ҳам дўстона муносабатда эдик. Неймар мени «ПСЖ»га ўтишга кўндирганди. Янги клубга ўтишдан олдин ўша жамоадаги ўзингга таниш бўлган бир қатор футболчилар билан гаплашиб олишинг фойдадан ҳоли бўлмайди. Ҳар бир футболчи мени кўндиришга интилганди», - дея Серхионинг сўзларини келтирмоқда AS.

Маълумот учун, «ПСЖ» 8 июль куни Рамос трансферини эълон қилиб, 35 ёшли футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар