14.07.2021 16:16
13057
Аргентина афсонаси: «Месси 4та Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса ҳам, Марадонадан зўр бўла олмайди»

Аргентина миллий жамоасининг афсонавий футболчиси Марио Кемпес Месси ҳеч қачон Марадонадан яхшироқ бўла олмаслигини айтиб ўтди.

«Мессининг хатоси у Марадонанинг вориси бўлганида. Диегодан кейин унинг ўрнини боса олиш жуда қийин масала. Унинг дунё футболида тутган ўрни бошқача эди. 

Агар у Марадонадан зўрроқ бўлишни истаса, кетма-кет тўрт маротаба Жаҳон чемпионатини ютиши керак. Лео ҳали мундиални ютмаган. 4 карра чемпион бўла олган тақдирда ҳам, уни ҳеч қачон Марадона билан таққослаб бўлмайди», - дейди Кемпес ESPN каналига берган интервьюсида. 

Собиқ ҳужумчи 1973-1982 йиллар мобайнида «альбиселеста» шарафини ҳимоя қилган ва 1978 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар