13.07.2021 20:11
13535
Левандовски қайси клубга ўтмоқчи экани маълум бўлди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Реал» сафида тўп суришни истамоқда, дея ёзади As.

Манба хабарига кўра, польшалик 32 ёшли ҳужумчи «Реал» клубидан трансфер таклифи тушишини кутмоқда. Левандовски Мюнхендан Мадридга кўчиб ўтишга тайёр.

Қайд этилишича, «Реал» раҳбарияти ҳам Левандовскининг Испанияга келиш хоҳишидан хабардор, аммо Мюнхен клуби Робертни ҳар қанақасига ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.

Мюнхен клуби Левандовски икки йилдан кейин шартномаси якунлангач, жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги учун ҳозирдан унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаган.

Аввалроқ, «Бавария» Левандовски ўрнига Эрлинг Ҳоландни Мюнхенга таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар