13.07.2021 10:34
12969
Кейн: «Бизга бундай мухлислар керакмас»

Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн Евро-2020 финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоа футболчиларини ирқий камситганлар ҳақида гапирди. 

Финалда пенальтидан фойдалана олмаган Маркус Рэшфорд, Букайо Сака ва Жейдон Санчо ижтимоий тармоқларда ирқий ҳақоратларга дуч келишди.

«Доим чиройли ўйин кўрсатиб келган уч йигит пенальти тепиш учун жасорат топди. Улар ирқчилик руҳидаги шафқатсиз изоҳларга эмас, балки қўллаб-қувватлашга лойиқдирлар. 

Агар сиз ижтимоий тармоқларда кимнидир ҳақорат қилсангиз, демак, сиз Англия мухлиси эмассиз. Бизга бундай мухлислар керак эмас», — деб ёзади Кейн «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар