12.07.2021 08:42
2453
Саутгейт пенальтичилар ҳақида: «Бу менинг танловим эди, шунинг учун ўзим жавобгарман»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 финалидан ўрин олган Италия (1:1, пенальтилар серияси — 2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Жуда хафамиз. Футболчиларни қўллаб-қувватлаш керак — улар қўлларидан келган барча ишни қилишди. 

Рақиб жуда яхши ўйнади. Тўпни яхши ушлаб тура олмадик, айниқса, иккинчи бўлим бошида. Аммо йигитларга айбловлар бўлиши мумкин эмас. Улар билан ишлаш — қувонч. Кийиниш хонасидаги муҳит оғриқли. 

Пенальтилар? Бунинг учун мен жавобгарман. Сериядаги йигитлар менинг танловим эди. Йигитларни машғулотларда қилган ишларига қараб танладим. Ғалабаларни жамоавий тарзда қўлга киритдик ва бугунги мағлубиятга ҳам биргаликда жавоб берамиз», — дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, пенальтилар сериясида Саутгейт захирадан майдонга туширган Рэшфорд, Санчо ва Сака гол ура олишмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар