12.07.2021 13:15
7305
“Навбаҳор” сафига Сербия ва Бразилиядан футболчилар келиб қўшилди

“Навбаҳор” жамоасининг 11 июль куни «Марказий» ўйингоҳнинг захира майдонида ўтказган машғулотида 3 нафар янги легионер келиб қўшилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Мазкур хорижлик футболчиларнинг икки нафари Сербия, бир нафари эса бразилиялик. Сербиялик ҳимоячи Боян Цигер 1994 йил, 18 июнда Сербиянинг Майданпек шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг “Инжия” (Инжия, 2017-2018 йиллар), Черногориянинг “Сутьеска Никшич” (Никшич, 2018 - 2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Рад” (Белград) жамоасида ўйнаётганди. 

Сербиялик ҳужумчи Желько Димитров 1994 йилнинг 19 февралида Сербиянинг Пирот шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2015-2016 йиллар), “Динамо Вране” (Вране, 2018-2019 йиллар) Исландиянинг “Фьярдавиггд” (2016-2017 йиллар) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Инжия” (Инжия) жамоасида ўйнаётганди. 

Бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Сауло 1998 йил, 12 февралда туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Атлетико Минейро” (2018-2019 йиллар), “Вердес Марес” (2019 йил), “Униао Моги” (2019 йил), Непалнинг “Френдс” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган. У жорий йилдан бошлаб, Грузиянинг “Чихура” (Сачхере)  жамоасида ўйнаётганди.

Қайд этилишича, легионерлар “Навбаҳор”да кўрикдан ўтиш учун келишган. Улардан қай бири мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.

Аввалроқ, Наманган клуби Самвел Бабаян жамоада маслаҳатчи-мураббий сифатида фаолият бошлагани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар