12.07.2021 08:38
1208
Манчини: «Тезкор гол ўтказиб юборганимиздан кейин устунлик қилдик»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 финалидан ўрин олган Англияга (1:1, пенальтилар серияси — 3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Англия яхши ўйнади. Тезкор гол ўтказиб юбордик, бу оғир эди, аммо ўшандан бошлаб устунлик қилдик. Йигитлар шунчаки ажойиб. Яна нима дейишни билмайман. Ушбу ғалаба барча учун, мухлислар учун муҳимдир. 

Яхши ўйнаб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Умид қиламанки, ҳозир мухлислар байрам қилишмоқда. Хурсандмиз ва айни дамда шуниси муҳим», — дея Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар