12.07.2021 09:49
5020
Кьеллини: «Бахтлимиз. Бизда Жижоне бор! Жижидан кейин Жижи қолди!»

Италия миллий жамоаси сардори Жоржо Кьеллини Евро-2020 финалидан ўрин олган Англияга (1:1, пенальтилар серияси — 3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалаба қозондик. Бунга лойиқ эдик, деб ўйлайман. Қандайдир сеҳрли нарсани сездик. Ғолиблик ҳақида май ойидан бери гаплашамиз. Ғалабани ўйинни уйда томоша қилган барча италиялик футболчиларга бағишлаймиз. 

Ўйинни назорат қилишни, тўпни ушлаб туришни истадик. 2-дақиқадаёқ юзимизга мушт тушганига қарамай, ўйиннинг қолган қисмида устунлик қилдик. 

Пенальти? Бизда Жижоне бор эди! Жижидан кейин (Буффон) Жижи (Доннарумма) қолди! Бахтлимиз ва ғалабани италияликлар билан нишонлашга сабримиз етмаяпти», — дея Кьеллинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар