12.07.2021 17:29
11098
Евро-2020нинг энг қўпол футболчиси маълум қилинди

Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Томас Дилейни якунига етган Европа чемпионатининг энг қўпол ўйинчиси деб топилди.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби 29 ёшли футболчиси Дания миллий жамоаси сафида 6 ўйинда 15 марта ўйин қоидасини бузган. 

Бу борада иккинчи ўринда Жованни Ди Лоренцо қайд этилган. Италиялик ҳимоячи 6 ўйинда 13 марта қоидабузарликка йўл қўйган. Учинчи ўриндан эса англиялик Калвин Филлипс жой олган – 7 ўйинда 12та фол.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 финал учрашувида Италия миллий жамоаси пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар