12.07.2021 15:18
14249
Англия миллий жамоаси Евро-2020 финалидан кейин мухлисларга мурожаат қилди

Англия миллий жамоаси Евро-2020 финалида Италияга учралган мағлубиятдан кейин (1:1, 2:3 — пенальти) мухлисларга мурожаат қилди.

«Биз тарихга кирдик, аммо барча орзу қилган натижага эриша олмадик. Бироқ футбол – совринлардан ҳам каттароқ, буни ёз давомида кўрдик. Футбол уйига қайтадими? Эҳтимол, у ҳар доим шу ерда бўлган.

Футбол. Гап совринлар ёки биз уни қандай кутаётганимиз ҳақида эмас. Бу биз киритган голлар ёки қўлдан чиқарган имконият эмас. Бу энг пастдан чўққигача бўлган саргузаштларимиздир. Синовлар давомида синалган дўстларимиз, энг қийин паллада ҳам бизни қўллаб-қувватлаган одамлардир. Бу – энг қийин паллада ҳам бир мушт бўлиб бирлашишдир. Футбол – бу оила, ҳамжамият, бирлашишдир. Футбол бу – уй», - дейилади Англия миллий жамоасининг твиттердаги саҳифасида Италиядан учралган мағлубиятдан кейинги мурожаатномада.

Аввалроқ, пенальтилар сериясида Рэшфорд, Санчо ва Сака хатога йўл қўйганидан кейин ижтимоий тармоқларда ушбу футболчиларга нисбатан ирқий камситиш ҳолатлари кузатилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар