11.07.2021 21:34
6395
Теглар
УЕФА Англия футбол ассоциациясини жаримага тортди

Англия футбол ассоциацияси Евро-2020 яримфинали доирасидаги Англия – Дания (2:1) учрашувидаги мухлисларнинг қоидабузарлиги сабабли УЕФА томонидан 30 минг евро жаримага тортилди.

Европа футболи бош ташкилоти Англия – Дания учрашувида мезбон мухлисларнинг ўйин давомида лазер нуридан фойдалангани ва давлат мадҳияси янграётганда тартибсизликларга йўл қўйгани сабабли АФАни жаримага тортган.

Англия миллий жамоаси мухлислари «Уэмбли»даги ўйин давомида данияликлар дарвозабони Каспер Шмейхелнинг юзига лазер нури орқали халақит беришга интилишди. Бу ҳолат Кейн пенальтини ижро этаётган пайтда ҳам кузатилди. Шунга қарамай, Каспер зарбани қайтаришга эришган бўлса-да, қайтган тўпни Кейн дарвозага йўллаб, Англияни финалга (2:1) олиб чиққан эди.

Маълумот учун, Англия бугун, 11 июль куни Италияга қарши финал баҳсида майдонга тушади. Ўйин соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар