09.07.2021 08:16
2130
Жиру А Серия клуби билан 2 йиллик шартнома имзолашга яқин

Ҳужумчи Оливье Жиру «Челси»дан «Милан»га ўтишга яқин. 

Томонлар битимнинг сўнгги деталларини келишишмоқда.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, трансфер нархи 1 млн еврони ташкил этади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 2 млнга етиши мумкин. 

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, 34 ёшли француз «Милан» билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 4 млн евродан иборат бўлади. 

Маълумот ўрнида, Жиру ўтган мавсумда АПЛда 17та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар