09.07.2021 09:23
2553
Кьеллини: «Англиянинг ўйини ёқмаслиги мумкин, лекин уларни мағлуб этиш қийин»

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Евро-2020 финалидан ўрин олган Англияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Орзуга эришиш учун 3 йил давомида ҳаракат қилдик. Мураббий Евро бошида чемпионлик кайфиятида бўлишимизни буюрди ва биз уни ақлдан озган деб ўйладик. Ва энди кубокдан бир сантиметр масофада турибмиз. 

Яримфиналда Испаниядан кўра Франция билан ўйнашни афзал кўраётгандик. Уларни ҳаммадан бир қадам олдинда деб ўйлардим. Шунинг учун финал йўлида Бельгия, Франция ва Англияга қарши ўйнашимизни кутгандим. 

Англия чемпионликка жиддий даъвогар эканлигини дарҳол англадим. Улар жисмонан яхши тайёрланган, ўйин яхши ташкил этилган.

Англиянинг ўйини унчалик ёқмаслиги мумкин, аммо уларни мағлуб этиш қийин. Улар ЖЧ-2018 яримфиналига етиб боришди ва Еврода 7 баҳснинг 6тасиини ўз уйида ўтказишлари керак эди. Шу сабабли уларнинг финалга чиқишлари кутилганди», — дея Кьеллинининг сўзларини келтиради RAI Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар