08.07.2021 10:21
13244
Руни: «Мағлубиятнинг эртасига кийиниш хонасида Погба ва Лингард рақсга тушаётганини кўрганман. Бориб, мусиқани ўчириб қўйганман»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг мағлубиятига қандай муносабат билдириши ҳақида гапирди. 

«Юнайтед» мағлуб бўлганидан бир кун ўтгач, машғулотларга келдим. Ҳамон ғазабда эдим. Майкл Кэррик билан кийиниш хонасига кирдик. 

У ерда Поль Погба ва Жесси Лингарднинг рақсга тушаётганини кўрдик. Бордим, мусиқани ўчирдим ва колонкаларни хонадан олиб чиқиб ташладим. Менда шундай позиция бор, футболда шу тарзда катта бўлдим.

Поль ва Жесси буни қабул қилишди, чунки тажрибали футболчи эдим. Ортга назар солиб, улар ҳеч қандай даҳшатли иш қилишмагани, ҳеч кимга зарар етказишмаганини биламан. Шунчаки эски мактаб характерини кўрсатганман», — дея Рунининг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар