08.07.2021 20:02
2367
Теглар
«Милан» Тоналини сотиб олди

«Милан» «Брешиа» яримҳимоячиси Сандро Тоналини сотиб олганини эълон қилди. 

21 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланди. 

Хабар қилинишича, италиялик яримҳимоячи учун 7 млн евро тўланган ва ҳавбек Жакомо Ольцер «Брешиа»га берилган. Трансфер қиймати бонуслар ҳисобига 12 млнга етиши ҳам мумкин. 

Тонали ўтган мавсумни «Милан»да ижарада ўтказиб, барча турнирлар доирасида 37та ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар