08.07.2021 11:21
1722
Кейн: «Тарихда илк бор финалга чиқиш ва «Уэмбли»да. Ҳаётимдаги энг яхши лаҳзалардан бири»

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Дания (2:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финалда ўз уйимиздамиз. Ҳиссиётларни тушунтириш қийин. 

Пенальти? Зарба бериш учун бурчакни танладим. Бу мен амалга оширган энг яхши пенальти эмас. Баъзан гол уролмайсан ва тўп сен томонга қайтади. Бахтимга, бугун шундай бўлди. 

Италия билан қийин ўйин бўлишини биламиз. Турнирда яхши иштирок этяпмиз. Сўнгги баҳсни ҳам уйда ўтказамиз. 

Ҳамма нарса фойдамизга ишлади. Йигитларни таъкидлашни истардим. Ажойиб ўйин бўлди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам назорат қилдик. 

Тарихда биринчи марта финалга чиқиш ва «Уэмбли»да. Ҳаётимдаги энг яхши лаҳзалардан бири эканлиги аниқ», — дея Кейниннг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар