07.07.2021 09:29
1348
Манчини: «Мусобақа олдидан бизга ишонганлар кам эди»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Испанияга (1:1, пенальтилар  серияси — 4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мусобақа бошланишидан аввал бизга ишонганлар кам бўлса-да, финалга интилардик. Чидашингиз керак бўлган ўйинлар мавжуд. Финалга муносибмиз.

Пенальти шафқатсиз. Қийин ўйин бўлди. Испания — ажойиб футбол намойиш этадиган жамоа. Одатдагидек ўйнамадик, аммо ҳаммаси шундай бўлишини англаб курашдик. 

Испаниянинг бошланғич таркибидаги ўзгаришлар (Мората захирада қолдирилиши) бизга муаммолар туғдирди. Улар ўйинни ҳужумчисиз бошлаб, бизни ҳайратга солишди. Аммо вазиятни барқарорлаштира олдик. 

Испанлар тўпни бошқаришга моҳир эканликлари ва бу борада бизга қийинчиликлар яратишини билардик. Шунинг учун охиригача курашишимиз керак эди. 

Ҳимояланиш? Футбол жамоалари ҳужум қилиш билан бирга ҳимояланади ҳам. Барча жамоалар ҳимояланмоқда», — дея Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар