07.07.2021 10:38
2795
Бонуччи: «Фаолиятимдаги энг оғир ўйин. Қийин баҳсда ғалаба қозониш ёқимли»

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси  Леонардо Бонуччи Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Испанияга (1:1, пенальтилар серияси — 4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Фаолиятимдаги энг оғир ўйин. Испанияни кўрсатган ўйини учун табриклайман. Қийин баҳс ўтказганда ғалаба қозониш ёқимли. 

Рақиб бир қанча сюрприз тақдим этиши мумкинлигини билардик. Луис Энрике бутун фаолияти давомида шундай қилган. Улар ҳужумда фаол ҳаракат қилишди, аммо Италия юраги билан тарихий натижага эришдик. 

Фақат бир сантиметр қолди. Қилаётган ишларимиз ақл бовар қилмайди. Аммо бундан қониқмаслигимиз керак. Финалдамиз ва 5 кун ичида узоқ йил кутилган соврин билан уйга қатиш учун ғалабага очликни кўрсатишимиз керак», — дея Бонуччининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар